“Барселона” Тер Штеген билан келишувни узайтиради
“Барселона” клуби раҳбарияти жамоанинг германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтиришга қарор қилди.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, дарвозабон яқин вақт ичида беш йилга мўлжалланган янги келишувга имзо чекади. Унинг амалдаги келишуви яна 2 йилдан сўнг тугар эди.
Тер Штеген бу мавсум Ла Лигада 31 ўйинда ўз дарвозасидан 28 гол олиб чиққан.
Фикрлар