“Барселона” тер Штегендан айрилди

“Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген тиззасидан операция қилинди. Энди каталонияликлар камида тўрт ой унинг хизматидан фойдалана олмайди. Немис дарвозабони жароҳатидан қутилган тақдирда ҳам, спорт формасини тиклаб олгунича анча вақт ўтиб кетади.

Маълумотларга қараганда, Марк-Андре тер Штеген бутун мавсумни жароҳат билан ўтказган ва келажакда қийналмаслиги учун жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлган.

28 ёшли дарвозабон ўтган мавсумда Ла Лигада 36 та ўйинда майдонга тушди.

“Барса”нинг янги бош мураббийи жамоага янги етакчи олиб келади

 Месси учта вариантдан бирини танлайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!