"Барселона" трансфергарга қанча пул ажратмоқчи эканлигини биласизми?

Хабарингиз бор, ёзда Хави "Барселона" таркибида катта ўзгаришлар бўлишини таъкидлаб ўтган. Клубни бир қатор футболчилар тарк этади ва янги ўйинчилар келиб қўшилади. 

"AS" нашри берган маълумотларга қараганда, Лапорта Хавига янги футболчилар сотиб олиш учун 180 миллион евро ажратишга ваъда берди. 

Айни вақтда "кўк-анорранглилар" Левандовски, Рафинья ҳадма Алонсо трансфери устида ишламоқда. Бундан ташқари, Кесси ва Кристенсен Каталония клуби сафига эркин агент сифатида келиб қўшилиши кутиляпти.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!