"Барселона" уч номзоддан бирини танлаши керак

  • 05 Mar 17:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Барселона" раҳбарияти янги дарвозабон изламоқда. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар" кейинги ўн йиллик учун дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи. Ҳозирги вақтда "Барселона"нинг қисқа рўйхатида уч нафар номзод борлиги таъкидланмоқда: Барт Вербрюгген ("Брайтон"), Люка Шевале ("Лилль") ва Жоан Гарсия ("Эспаньол").

Танлов "Барселона"нинг молиявий аҳволи, шунингдек, жамоанинг талабларига мос кела олиши билан боғлиқ бўлиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 26-тур якунига кўра, Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лига турнир жадвалида 57 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!