"Барселона" учун "қарилик" қилган футболчи "Атлетико" тўпурарига айланди

"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес ўтган мавсум сўнггида "Барселона"дан тўрт йиллик шартнома сўраган, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Шундай қилиб, уругвайлик форвард каталонияликлар сафида 37 ёшигача тўп суришни режалаштирган, бироқ, "Барса" раҳбарияти футболчининг таклифга рад жавобини берган.

Шундан сўнг, Суарес "Атлетико"га эркин агент мақомида кўчиб ўтди. Жорий мавсумда 33 ёшли ҳужумчи "матрасчилар" сафида Ла Лига баҳсларида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!