"Барселона" ва "Бавария" Хаби Алонсонинг собиқ шогирдини диққат билан кузатмоқда

CHERY AUTO

"Байер" жамоаси ҳимоячиси Алекс Гримальдо яқин орада клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кучаймоқда.

Tecno

Журналист Маттео Мореттонинг таъкидлашича, 30 ёшли футболчи яна Испанияга қайтиши мумкин бўлган номзод сифатида фаол муҳокама қилинмоқда. Унинг айтишича, "Бавария" ҳам Гримальдо вазиятини диққат билан кузатмоқда, бироқ футболчининг ўзи "қарор қабул қилиш вақти келса, Испанияга қайтишни афзал кўради".

"Барселона" ҳам ўз тарбияланувчиси Алехандро Бальденинг ўсишини баҳолаб боряпти ва шу билан бирга "Гримальдо ҳолатини кузатяпти", аммо ҳозирча аниқ ҳаракатлар қилинмаган.

Patrik Schick and Alejandro Grimaldo of Leverkusen reacting after scoring his teams third goal during the Bundesliga match between Bayer 04...

Мореттонинг қўшимча қилишича, "Байер" ўзининг энг кучли ўйинчиларидан бирини "Бавария"га топширишни истамайди. Шу боис, агар трансфер амалга ошадиган бўлса, у бевосита Испания чемпионати билан боғлиқ бўлади. Шунингдек, журналист клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар жуда яхши эканини таъкидлади: "Агар Гримальдо бир куни Испанияга қайтиш истагини билдирса, томонлардан ҳеч бири бу қарорга қарши турмайди".

Эслатиб ўтамиз, Гримальдо илгари "Барселона Б" сафида тўп сурган, у "блауграналиклар" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!