"Барселона" ва ПСЖ 20 ёшли бразилиялик футболчи учун ўзаро курашади

"Барселона" ва ПСЖ Бразилиянинг "Коринтианс" клуби вингери Педриньога асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Goal.com интернет нашри тарқатган хабарга кўра юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала жамоа ҳам 20 ёшли бразилиялик футболчи учун аниқ таклиф билан мурожаат қилишга тайёр. Сўнгги маълумотларга қараганда “кўк-анор ранглилар” аллақачон Бразилия клуби билан ушбу масалада алоқага ҳам чиқишга улгуришган.

Педриньо жорий мавсум "Коринтианс" сафида жами 28та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!