"Барселона" ва ПСЖга керак бўлмаган футболчи рекорд ўрнатди

ПСВ ярим ҳимоячиси Хави Симонс Нидерландия чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

"Барселона" ва "ПСЖ"нинг собиқ футболчиси "Гронинген"га қарши ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва шерикларига голли узатма ҳам берди.

Энди унинг ҳисобида 10 та гол ва 5 та ассист мавжуд. "Opta" статистик порталининг маълумотларига кўра, Симонс 19 ёшу 296 кунлигида Европанинг топ-10 лигаларида "гол+пас" тизимида 15 балл тўплаган энг ёш футболчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!