"Барселона" вакилига АПЛ клуби харидор

  • 21 январь, 2023, 07:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Эктор Бельерин январь ойи охиригача жамоасини ўзгартириши мумкин. "Catalunya Radio" хабарига кўра, испаниялик футболчи АПЛга қайтиши мумкин. Унга "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Шу билан бирга, "қўканорранглилар" ҳимоячиси "Фулхэм" учун "Б" режаси эканлиги таъкидланган.Лондонликлар ҳимоянинг ўнг қанотини мустаҳкамлаш мақсадида "Арсенал"дан Седрик Суарешни олиб келиши ҳам мумкин.

27 ёшли ҳимоячи ҳозирда "Барселона"да ўйнайди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эктор "Арсенал" ва "Уотфорд"да ижара асосида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!