"Барселона" вакиллари Португалия - Сербия учрашувини стадиондан туриб кузатиб боришади
Аввал хабар берилганидек “Айнтрахт” форварди Лука Йович “Барселона” клуби қизиқишлар марказида бўлиб турибди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар спорт директори ва Эрик Абидаль ва техник котиб Рамон Планслар Лиссабонда бўлиб ўтадиган Португалия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2020 саралаш учрашувини бевосита стадиондан туриб кузатишади. Ушбу ўйинда улар айнан Йовичнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришлари.
Таъкидлаш керакки, 21 ёшли сербиялик футболчининг трансфери 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар