Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг ўрнига нақд 9та номзодни кўриб чиқмоқда. 

Marca нашри тарқатган хабарга кўра "кўк-анор ранглилар" шорт-листида Кике Сетьен ("Бетис"), Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси), Рональд Куман (Голландия терма жамоаси), Франк Де Бур ("Атланта Юнайтед"), Тьерри Анри ("Монако"), Арсен Венгер, Лоран Блан, Хави Эрнандес ва Йорди Кройф (барчаси ишсиз) каби мутахассислар бор.

Эслатиб ўтамиз, Вальверденинг "Барса" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.