"Барселона" "Реал Сосьедад" ҳужумчиси Виллиан Жозе билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Marca нашри хабарига кўра, каталонияликлар бразилиялик футболчи билан хафта якунигача шартнома имзолашга умид қилишмоқда.

"Барселона" раҳбарияти "Сосьедад" мутасаддилари билан футболчининг трансфер нархини 70 миллион еврогача туширишни режалаштирмоқда.

Бугун Усмон Дембеле Финландияда операция амалиётини ўтайди, "Барселона" эса шундан сўнг Испания футбол федерациясига 48 соат ичида трансфер амалга ошириш бўйича сўров юбориши керак бўлади.