Ads

“Барселона” клуби ҳамон Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” ярим ҳимоячиси Паулиньони ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес ушбу бразилиялик футболчини қишки трансферлар даврида қўлга киритишга ҳаракат қилиб қўрмоқчи. Таъкидлаш керакки, айни дамда Хитой клуби “кўк-анор ранглилар”нинг бу борадаги иккита таклифини рад этди ва шу боис “Барселона” Паулиньони ёзда сотиб олишдан умидини деярли узган.

Эслатиб ўтамиз, Каталония супер клуби 28 ёшли Бразилия терма жамоаси аъзоси учун “Гуанчжоу Эвергранд”га дастлаб 20 млн, сўнгра эса 25 млн евро таклиф қилди. Бироқ, улар ҳар иккала таклиф борасида рад жавобини олишган.