"Барселона" яна бир трансферни амалга оширишга яқин турибди

"Бетис" клуби "Барселона" харидор бўлаётган ҳимоячиси Хуниор Фирпонинг нархини пасайтирди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра севильяликлар 22 ёшли футболчини 25 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, каталонияликлар ушбу футболчи учун 20 миллиондан ортиқ тўламоқчи эмас. “Барселона” раҳбарияти Фирпонинг трансферини жорий ҳафтанинг ўзида якунлаб, уни АҚШда бўладиган мавсумолди турнесига олиб кетмоқчи.

Айтиш керакки, Фирпо жамоанинг тажрибали қанот ҳимоячиси Жорди Альбага ўриндош сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, Фирпо ўтган мавсум “Бетис” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!