"Барселона" яна бир трансферни эълон қилди (Фото)

«Бетис» клуби ҳимоячиси Эмерсон фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Футболчи икки йиллик ижарадан сўнг «Барселона»га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

22 ёшлик футболчи икки йил "Бетис"да ўйнади ва энди Каталонияга қайтди. 

Эмерсон андалусияликлар сафида 79 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 10 марта ассист вазифасини бажарди.

8w4nch4s

Бир неча кун аввал "Барселона" ўз сафига Серхио Агуэрони қўшиб олди. Аргентиналик ҳужумчи каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!