"Барселона" клубига янги президент сайлови қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Сайловлар 2021 йилнинг 20 ва 21 март кунлари бўлиб ўтади. Сайловлар турли жойларда бўлади. Шунингдек, почта орқали ҳам овоз бериш мумкин.

Жамоанинг ашаддий мухлислари яхши билишади-ки, Каталония клубининг амалдаги президенти Жозеп Бартомеу президентлик учун ўз номзодини қўёлмайди. Чунки, у ушбу лавозимда кетма-кет иккинчи муддат эгаллаб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)