“Барселона” янги трансферга тайёр

Нидерландия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келаётган ПСВ ҳужумчиси Дониелл Мален “Барселона” скаутлари эътиборига тушди.

Каталонияликлар қишки трансферлар мавсумида “Лион” ҳужумчиси Мемфис Депайни қўлга кирита олмаса, унинг ўрнига 21 ёшли Маленни олиб келишни режалаштирмоқда.  

ПСВ билан 2024 йилнинг ёзигача шартномага эга бўлган футболчининг трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилмоқда. Мален ўтган мавсумда 25 та учрашувда 17 та гол урди ва жамоадошларини 9 марта голли пас билан таъминлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар