Ads

“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жорий йил сўнггига қадар ўз лавозимидан озод қилиниши мумкин.

Ўтган йил каталонияликлар чемпионликни қўлга киритганига қарамасдан бу мавсум мутахассиснинг старти жуда муваффақиятли чиқмаяпти дея шубҳа қилинмоқда.

Вальверденинг келажаги келаси ҳафта натижалар янада яхшиланмаса, катта сўроқ остида қолиши мумкин.

Агар “Барселона” “Тоттенхэм” ва “Валенсия” билан ўйинларда яхши натижа қайд этмаса, Вальверде янги йилгача жамоани тарк этиши мумкин. Клуб раҳбарияти натижалар назоратдан чиқиб кетганлигини айтишмоқда, – дейди OkDiario бош эксперти Эдуардо Инда.

“Барселона” 7 турдан сўнг 14 очко тўплаб турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Каталонияликлар Примерада учта ўйинда ғалаба қозона олмади.