
“Барселона” ярим ҳимоячисини сотишга тайёр
Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячи Серджи Самперни сотадиган бўлди.
Каталонияликлар ўз тарбияланувчиси бўлган Сампернинг хизматларидан фойдаланишни исташмаяпти.
Унга ҳозирча “Жирона”, “Лас-Пальмас” ва Франциянинг “Сент-Этьен” жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар мавжуд.
Фикрлар