"Барселона" йирик трансферга яқинлашмоқда

  • 19 июнь, 11:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
CHERY AUTO

"Барселона" Билбаонинг "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямснинг трансфери борасидаги музокараларда фаол ишламоқда. 22 ёшли футболчи бу трансферга аллақачон рози бўлган.

Tecno

"RAC1"нинг янгиланган маълумотларига кўра, “Барселона”даги манбалар Уильямс бўйича музокараларда сезиларли ютуқларга эришилганини тасдиқлашган, бироқ муаммо ўзгармаслигича қолмоқда – ҳаммаси молиявий фейр-плейга боғлиқ бўлади. Каталония гранди футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлигига ишонч ҳосил қилмагунича, у билан шартнома имзоламайди.

Эслатиб ўтамиз, Никонинг "Атлетик" билан шартномасида товон пули 58 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!