"Барселона" Йовични сотиб олиш фикридан қайтиши мумкин

  • 9 апреля, 2019, 21:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби "Айнтрахт" форварди Лука Йовични сотиб олиш фикридан қайтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис клубининг 21 ёшли сербиялик футболчи учун талаб қилаётган 65-70 млн евролик нархи “кўк-анор ранглилар”га маъқул келмаяпти. Шу боис улар бу борада Йовичга нисбатан арзонроқ вариантларни кўриб чиқишмоқчи. Ўз навбатида Йович ҳам “Барселона”га ўтиб, захира футболчисига айланиб қолишни истамаяпти. Энди “Бавария” Йович учун асосий даъвогарга айланди.

Маълумот учун, Йович жорий мавсум “Айнтрахт” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва 24та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию