"Барселона" ёзда эркин агентга айланадиган яна бир футболчини кўзламоқда

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жоржиньо "Барселона"га ўтиши мумкин.

32 ёшли хавбекнинг "Арсенал" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Лондонликлар ҳалигача италиялик билан келишувни узайтириш бўйича музокараларни бошламади.

"Diario Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" спорт директори Деко уни жамоага олиб келмоқчи. Молиявий муаммоларга дуч келган Каталония клуби эркин агентларни қўлга киритишни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Жоргиньо АПЛда 18 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!