"Барселона" ёзда Рэшфордни сотиб олишни режалаштирмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфордни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли англиялик футболчи учун ёзда “қизил иблислар”га 116 млн евро таклиф қилишмоқчи. Каталонияликларнинг фикрича МЮда юзага келган инқироз Рэшфордни бошқа жамоага ўтишга ундайди.
Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 44та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар