“Барселона” юлдузи клуб раҳбариятига шарт қўйди

"Барселона" вингери Усмон Дембеле каталонияликлар сафида қолишга тайёр, аммо бир шарти бор эканлигини маълум қилган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, франциялик футболчи “кўк-анорранглилар” таркибида фаолиятини давом эттиришни истамоқда, бироқ клуб раҳбарияти унга белгиланган маошни қисқартирмаслигини талаб қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунига етади. Усмон ўтган мавсум клуб сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Маълумот ўрнида, Франция терма жамоаси аъзоси 2017 йили Дортмунднинг “Боруссия”сидан 140 миллион евро эвазига испан клубига ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!