“Барселона”ча рекорд!
“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Испания чемпионатининг 11-турида “Атлетик” билан бўлган ўйиндан кейин рекордчига айланди.
Бу баҳсда каталонияликлар бильбаоликларни 4:0 ҳисобида енгди. Ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган германиялик посбон мавсум стартидаги қуруқ сериялар бўйича чемпионат рекордини ўрнатди.
Тер Штеген чемпионатнинг ўн битта ўйинидан тўққизтасида ўз дарвозасидан гол ўзтказиб юбормаган. Аввал бундай кўрсаткични бирорта голкипер қайд этмаган эди.
30 ёшли дарвозабон Ла Лигада атиги тўртта гол ўтказди холос. Умумий ҳисобда Марк-Андре клублар миқёсида жами 541 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 531 та тўп олиб чиққан ва 215 та беллашувда “қуруқ” ўйин ўтказди.
Фикрлар