“Барселона”да ўйнамайман!
“Барселона” скаутлари жамоани кучайтирадиган футболчи сифатида “Халл Сити” вакили Жейден Филожин-Байдейсни трансфер қилишга уриниб кўрди.
Каталонияликлар “йўлбарслар”га 22 ёшли ҳужумкор футболчисини сўраб расмий таклиф ҳам юборди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг аниқлик киритишича, Жейден бу чорловни қабул қилмаган. Истеъдодли футболчи Каталонияга кўчиб ўтишдан кўра, Англия Премьер-лигасида ўйнашни маъқул кўрмоқда.
Филожин-Байдейсга “Ипсвич”, “Эвертон” ва “Кристал Пэлас” каби жамоалардан жиддий қизиқиш бор. Якунланшан мавсумда Жейден Англия Чемпионшипида 32 т учрашувда 12 та гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар