“Барселона”да ўзини кўрсатолмаган футболчи рақиб жамоага ўтади

Севилья шаҳрининг икки клуби – “Севилья” ва “Бетис” айни пайтда “Удинезе” шарафини ҳимоя қилаётган Жерар Деулофеуни Испания чемпионатига қайтармоқчи, деб хабар бермоқда fichajes.com сайти.

Испаниялик ҳужумкор футболчи “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, у бир неча урунишда ҳам каталонияликлар асосий таркибидан жой ола билмади. Натижада “Эвертон”, “Севилья”, “Милан”, “Уотфорд” каби жамоаларда ижарада ўйнади.

2021 йили “Удинезе” Деулофеунинг трансферини 17 миллион еврога сотиб олди. Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнин ёзида якунланади. Уни харид қилмоқчи бўлган клублар 10 миллион евро сарфлаши керак.

28 ёшли ўйинчи жорий мавсумда А Серияда 25 та учрашувда тўққизта гол уриб, иккита голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!