Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби "Ювентус" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкурга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли уругвайлик футболчини қишки трансферлар даврида ёки мавсум якунлангач уруниб кўришади. Улар Бентанкурга майдон марказини кучайтириши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири сифатида қарашмоқда. Бундан ташқари “Барселона”нинг шорт-листида Френки де Йонг ("Аякс"), Адриан Рабьо (ПСЖ) ва Танги Н'Домбеле ("Лион") каби футболчилар ҳам мавжуд.

Маълумот учун, “Ювентус” Бентанкурни 2017 йил "Бока Хуниорс"дан 10,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум туринликлар сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.