“Барселона”дан кутилмаган юриш. Флик ашаддий рақиб “Реал” сардори Карвахалга мурожаат қилди
Испания чемпионлиги учун курашда “Барселона”нинг асосий рақобатчиси ҳисобланган “Реал” жароҳат туфайли муҳим ўйинчиларини йўқотмоқда.
Ўтган турда Винисиус Жуниор ва Даниэль Карвахаль шикастланди. Мадридликларнинг сардори Карвахаль қарийб бир йил майдонга қайтолмайди.
“Барселона”нинг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бутун жамоа номидан “Реал” ҳимоячисига мурожаат қилди.
- Мен бутун “Барселона” номидан Данига энг яхши тилакларимизни билдираман, - деди Ханс-Дитер Флик.
32 ёшли Даниэль Карвахаль нафақат “Реал”да, балки бутун Испания чемпионатида катта ҳурмат қозонган ўйинчилардан ҳисобланади.
Фикрлар