Ads

Бразилиялик ярим ҳимоячи Рафинья Алькантаранинг  "Барселона"даги келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра ёзда жамоадан кетишни уддалай олмаган 25 ёшли футболчи ушбу ишга қишда яна бир бор уруниб кўрмоқчи ва ўтган мавсум ижарада ўйнаган “Интер” сафига ўтмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья  ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “нерадзуррилар” таркибида ўтказган бўлсада, миланликлар мавсум якунлангач уни сотиб олишолмаган эди.