“Барселона”етти жамоа билан келиша олмай, ишсиз қолган юлдузни кутяпти
“Барселона” ўтган мавсум охирида эркин агентга айланган франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьони ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтгани йўқ.
Қоидага кўра, Европада трансфер ойнаси ёпилганига қарамай, клублар эркин агент мақомидаги ўйинчилар билан шартнома тузиши мумкин.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, каталонияликлар 29 ёшли Рабьо ёрдамида майдон марказидаги муаммоларни бартараф этишни режалаштиряпти. Чунки жароҳат туфайли Гави Берналь ва Френки де Йонг яқин орада жамоага ёрдам бера олмайди.
Ёзги трансферлар даврида Адриен Рабьо бир неча клублар, хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Милан”, “Галатасарай”, “Интер”, “Бавария”, “Реал” ва “Ан-Наср” билан музокара ўтказиб, маош борасида келиша олмади.
Фикрлар