Ads

Аввал хабар берганимиздек “Челси” форварди Альваро Мората лондонликлар сафини ижара асосида тарк этади.

26 ёшли испаниялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида “Севилья” ва “Атлетико” клублари тилга олинмоқда. Бироқ, ESPN тарқатган хабарга кўра Моратанинг хизматларини “Барселона”га ҳам таклиф қилишган. Аммо, бунинг амалга ошиш эҳтимоли жуда кам. Чунки, каталонияликлар Моратага қизиқиш билдиришмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Мората “Челси” сафига 2017 йилнинг ёзида “Реал” Мадриддан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “Челси” сафида 24та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 9та гол уришга эришган.