"Барселона"га ўтиши кутилаётган Пьяничга ўринбосар топилди
"Ювентус" клуби раҳбарияти ёзда “Барселона”га ўтиб кетиши мумкин бўлган ярим ҳимоячи Миралем Пьянич ўрнига муносиб футболчи қидирмоқда.
The National нашрининг ёзишича, туринликлар бу борада "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньони кўз остига олиб қўйган. Эътиборли томони, у “Юве” бош мураббийи Маурицио Сарри қўл остида "Наполи" ва "Челси"да ўйнаган. Шу сабабли ҳам у яна Италияга қайтишга қарши эмас.
Жоржиньо жорий мавсум “Челси” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 52 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар