"Барселона"га қарши учрашувни "Бетис"нинг етакчи футболчиси ўтказиб юборадиган бўлди

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, тунда "Бетис" "Севилья" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. 
 
Ушбу беллашувнинг 56-дақиқасида испаниялик ярим ҳимоячи ҳисобланган Иско сариқ карточка билан жазоланди. Огоҳлантиришлари кўплиги сабабли, Испания Ла Лигасининг 30-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бетис" баҳсини ўтказиб юборишига тўғри келади. 
 
Маълумот ўрнида, бу икки клуб ўртасидаги тўқнашув 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!