"Барселона"га собиқ мураббийи қайтиши мумкин
Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Луис Энрике "Барселона"га Эрнесто Вальверде истеъфога чиқариладиган бўлса қайтиши мумкин. "Кўк-аноррангликлар" раҳбарияти улар билан сўнгги бор чемпионлар лигасини қўлга киритган Энрикени асосий номзод сифатида баҳолашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике "Барселона"ни 2014-2017 йилларда бошқарган ва бу вақтлар ичида 9 та унвонни қўлга киритган.
Фикрлар