“Барселона”ни ким боқариши ҳал бўлди

“Барселона” раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Хави Эрнандеснинг меҳнатини юқори баҳолаб, у билан амалдаги шартномани узайтиришга қарор қилди.

Marca нашрининг ёзишича, каталонияликлар бош мураббий билан ҳамкорликни яна камида бир йилга узайтиришни режалаштирмоқда. Бу борада томонлар июнь ойида музокара олиб бориши кутиляпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хави Эрнандес янги таклифни қабул қилмаслиги мумкин. Чунки клуб унга анча паст маош тўлаяпти. Молиявий инқироздан қутила олмаётган клуб катта маош тўлай олмайди.

2021 йилда жамоани қабул қилиб олган Хави уни чемпион қилишга яқин турибди. Мураббийнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!