“Барселона”нинг энг кучли томони маълум бўлди
“Барселона” 2023 йил давомида Европа кучли бешлик чемпионатлари иштирокчилари орасида энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган жамоа сифатида тан олинди.
Хави Эрнандес шогирдлари жами 22 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлишини сақлаб қолган. Бу ҳақда Squawka экспертлари маълум қилди.
Иккинчи ўрин “Интер”га насиб қилди. Миланликлар йил давомида 21 та “қуруқ ўйин” ўтказди. Учинчи қатор кучли ҳимояга эга бўлган “Ювентус”га насиб қилди. Туринликлар 20 та баҳсда ўз дарвозасини мустаҳкам қўриқлаган.
“Қуруқ ўйинлар” бўйича рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
- “Барселон” — 22 та ўйин.
- “Интер” — 21 та ўйин.
- “Ювентус” — 20 та ўйин.
4-5. “Ницца” — 19 та ўйин.
4-5. “Реал” — 19 та ўйин.
- “Лацио” — 18 та ўйин.
7-8-9. “Ливерпуль” — 17 та ўйин.
7-8-9. “Реал Сосьедад” — 17 та ўйин.
7-8-9. “Наполи”— 17 та ўйин.
10-11. “Манчестер Юнайтед” — 16 та ўйин.
10-11. “Торино” — 16 та ўйин.
Фикрлар