"Барселона"нинг керакли футболчиси 2 ой жамоасига ёрдам бера олмайди
"Барселона" клубининг асосий футболчиларидан бири Серхи Роберто жароҳат олганди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳимоячи икки ойга сафдан чиққан.
28 ёшлик Серхи Ла Лиганинг охирги турида "Атлетико"га қарши баҳсда жароҳат олганди. Маълум бўлишича, Робертонинг ўнг сонидаги мушаклар лат еган.
Футболчи Бу мавсум Испания чемпионатида 7 учрашувда иштирок этган ва рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилган.
Фикрлар