"Барселона"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи ўлим тўшагида ётибди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” клубининг собиқ футболчиси ва мураббийи Эусебио Сакристан йиқилиш натижасида бошидан жиддий жароҳат олди.

As нашри тарқатган хабарга кўра, 56 ёшли испаниялик футболчининг миясида тромблар ҳосил бўлган. У 31 декабрь куни жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Эусебио ҳозирда сунъий кома ҳолатида.

Сакристан 1988-1995 йилларда “Барселона” сафида тўп сурган. 2003-2008 йилларда эса жамоа бош мураббийи Франк Райкардга ассистентлик қилган. У мураббийлик фаолияти давомида «Сельта», «Барселона Б», «Реал Сосьедад» ва «Жирона» каби жамоаларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!