"Барселона"нинг собиқ футболчиси Ямални ҳимоя қилди

  • 25 октябрь, 19:03
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клубининг ёш футболчиси Ламин Ямал "Реал Мадрид" ҳақамлар ёрдамида ўйинларда ғалаба қозонаётганини айтганидан сўнг, мадридлик мухлислар томонидан қаттиқ танқидга учради. Каталонияликлар собиқ аъзоси Жерар Пике эса Ямални ҳимоя қилиб, қуйидагича фикр билдирди:

Tecno

"Ламинни қандай бўлса, шундай қабул қилайлик. Албатта, у тажриба орттиради — 18 ёшдаги инсон 38 ёшдагидек бўлмайди. Мадрид тарафидан бўлаётган танқидларга келсак — буни тушуниш мумкин. Мадридликлар ҳам ўзларида Ямалдек ёш юлдуз бўлишини исташарди", — деди собиқ ҳимоячи.

Маълумот учун, навбатдаги "Эль-класико" эртага Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!