"Барселона"нинг собиқ футболчиси ёзда "Атлетико"га ўтиши мумкин

"Бетис" клуби ҳимоячиси Марк Бартра "Атлетико" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 28 ёшли футболчини яқинлашиб келаётгна ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бартра ўз вақтида “Барселона” ва “Боруссия” Дортмунд каби гранд клубларда тўп сурган.

Маълумот учун, Марк Бартра жорий мавсум “Бетис” сафида 42та ўйинда иштирок этди ва 1та голга муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!