Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Габриэль Милито Чилининг “О’Хиггинс” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 36 ёшли мутахассис янги жамоаси билан 2018 йилнинг декабрига қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Милито 2013-2014 йилларда “Индепендьент” клубининг заҳира жамоасида мураббийликни бошлаган бўлса, 2015 йилга келиб “Эстудиантес” бош мураббийига айланди. Сўнгра 2016 йилнинг майидан декабрь ойигача “Индепендьент” клубида бош мураббий бўлиб ишлади.