"Барселона"нинг собиқ юлдузи: Луис Энрике сабаб жамоадан кетганман
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Педро Родригес жамоани тарк этишида собиқ мураббийни айблади. Эслатиб ўтамиз, Педро Каталония клубни 2015 йилда тарк этганди, ўшанда "Барселона"ни Луис Энрике бошқарган.
“Ўшанда клубни тарк этишда қийналганман. "Барселона" менинг бутун ҳаётим эди, чунки мен у ерда кўп йиллар ўйнадим. Клуб президенти мени қўллаб-қувватлади ва мени тушунарди, лекин мураббий эмас. Мен жамоадошларим ва мухлисларимни ҳурмат қилган ҳолда кетдим”, - деб Педронинг сўзларидан иқтибос келтирди Marca нашри.
36 ёшли испаниялик футболчи “Барселона” таркибида 2004 йилдан бери тўп сурган. У “Барселона” сафида жами 321 та ўйин ўтказиб, 99 та гол ва 62 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Педро 2015 йилда "Барселона"дан "Челси"га кўчиб ўтган, Энрике эса 2014-2017 йилларда жамоага устозлик қилган.
Фикрлар