"Барселона"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги нишонлари маълум

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ёзги трансфер ойнасидаги мақсадларини белгилаб олди. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, каталонияликлар спорт директори Деку юқори лигаларда ўзини кўрсатган тажрибали қанот ҳужумчисини изламоқда. "Барселона" бир нечта таниқли футболчилар номзодини кўриб чиқмоқда. Мазкур трансфер "кўк-анорранглилар"га 60-70 миллион еврога тушиши мумкин. Шунингдек, клуб иккала қанотда ҳам ўйнашга қодир бўлган ярим ҳимоячини жамоага қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча "Барселона" келаси ёзда трансферлар учун қанча маблағ сарфлаши мумкинлигини аниқ билмайди - бюджет молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилинишига боғлиқ бўлади.

Бундан ташқари, раҳбариятнинг режалари жорий мавсумда унвонларни қўлга киритиш орқали ўзгариши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!