Бартомеунинг кетгани Мессининг “Барса”да қолиши учун етарлими?

Лионель Месси билан муносабатларига совуқлик тушган Жозеп Бартомеу клуб бошқарувидан кетди. Унинг лавозимини муддатидан олдин топширишида Месси билан можаролашгани ҳам роль ўйнади.

Айни пайтда “Барселона” мухлислари Лионель Месси жамоадан кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартиришини кутишмоқда.

Каталония клуби раҳбарининг номи келаси ойда маълум бўлади. Президентлик курсисини ким эгаллашидан қатъи назар, унинг биринчи галдаги вазифаси қишки трансферлар мавсуми очилгунича Лео билан янги шартнома борасида келишувга эришиш бўлиб қолаверади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)