Бартомеунинг ўрнини эгалламоқчи бўлган номзод: Месси

"Барселона" президентлигига номзод Хорди Фарре ўзининг режалари ҳақида гапирди.

"Месси билан алоқага киришиш учун сайловларни кутиб ўтириш керак эмас. Сайловда унинг жамоада қолишини билган ҳолда, хотиржамлик билан иштирок этиш лозим. Бизда Месси билан умрбод шартнома тузиш режаси бор. У клубда ўзи истаганича қолиши мумкин бўлади.

Лео клуб имижи бўлиши керак. Хоҳ фахрий президент бўлсин, хоҳ элчи сифатида. Бизда Месси брендини "Барселона" бренди билан бирлаштириш ғояси ҳам бор. Биз Леони янги Майкл Жордан қилишимиз мумкин.

Ўйлашимча, бизга очиқ шартнома керак. Яъни, у ўзи истаган вақтда клубдан кетиш имконини бериш лозим", - деди Фарре.

Аргентиналик юлдузнинг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)