"Башакшеҳир" бош мураббийи ўз футболчиларидан норози
Туркия Суперлигасининг 20-тури доирасида бўлиб ўтган "Истанбул Башакшеҳир" — "Ризеспор" ўйини 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Баҳсдан сўнг "Башакшеҳир" бош мураббийи Нури Шаҳин ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Биз кутганимиздан жуда фарқли босимга дуч келдик. Шу билан бирга, вазиятга мослаша олдик. Биринчи таймда кўрсатган ўйинимиз жуда яхши эди, фақат иккинчи гол етишмади. Иккинчи таймда эса бизга ярашмаган ўйинни кўрдик. Ўйиндан кейин жамоага ҳам шуни айтдим. Иккинчи таймд учун на мен тўғри мураббийман, на жамоамиздаги футболчилар бундай ўйинга мос. Шунингдек, клуб сифатида ҳам биз бундай жамоа эмасмиз. Бизда ўз ўйинимиз ва тактик қарашимиз бор. Шу сабаб иккинчи тайм бизга ярашмади. Бир очко — барибир очко. Бу очколарнинг қадрини кейинроқ албатта кўрамиз, аммо биз дуранг учун қувонадиган жамоа эмасмиз", — деди мутахассис.
Маълумот учун, ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Элдор Шомуродов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Фикрлар