"Башакшеҳир" бош мураббийи Шомуродовни алоҳида эътироф этди!

  • 23 декабря, 01:00
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг 17-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Газиантеп" жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нури Шаҳин ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг ўйинига юқори баҳо берди.

Tecno

"Мен жамоага келгунимга қадар Шомуродов кўпроқ қанотда ўйнатилган. Биз эса уни марказда ҳаракатлантиряпмиз. У “9-рақам” позициясида турли услубларда ўйнай олади. Шомуродов Селкедан фарқ қиладиган ҳужумчи. Унинг ўйин интеллекти жуда юқори. Биз унга кўпроқ эркинлик бердик ва бу жамоага катта фойда келтирмоқда. У жуда сифатли футболчи", — деди Шаҳин.

Маълумот учун, ушбу баҳсда Элдор Шомуродов 1 гол ва 1 ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию