"Башакшеҳир" бугун қийин рақибга қарши майдонга тушади!
Туркия Суперлигасининг 22-тури доирасида марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтади. Унда сўнгги пайтларда ишончли ва барқарор ўйин кўрсатаётган "Истанбул Башакшеҳир" ўз уйида "Бешиктош"ни қабул қилади.
Мазкур жамоалар айни пайтда турнир жадвалида 4 ва 5-ўринларни эгаллаб, ёнма-ён бормоқда. Ушбу баҳс олдидан Fanatik нашри клубларнинг тахминий асосий таркибларини эълон қилди.
Манбага кўра, бош мураббий Нури Шаҳин ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаевни учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга тушириши кутилмоқда.
"Башакшеҳир":
Муҳаммад, Омер Али, Дуарте, Опоку, Опери, Кемен, Умут, Шомуродов, Файзуллаев, Харит, Зелке.
"Бешиктош":
Васкес, Мурилло, Агбаду, Джало, Ясин, Черни, Асллани, Олайтан, Оркун, Туре, Ох.
Фикрлар