"Башакшеҳир" мураббийи ғалабадан сўнг футболчиларини мақтади
Туркия Суперлигасининг сўнгги турида “Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Нури Шаҳин матбуот анжуманида фикр билдирди.
“Қизиқ ўйин бўлди. Биз яхши ўйин кўрсата олмадик, аммо жуда эрта гол урдик. “Газиантеп”да ҳам хавфли вазиятлар бўлди. Энди ўйинни таҳлил қилишнинг ҳожати йўқ. Мавсумни бўлишимиз керак бўлган жойда якунлаганимиздан хурсандман”, — деди мутахассис.
Шунингдек, Нури Шаҳин чемпионатдаги рақобат учун “Гёзтепе” ва “Самсунспор” клубларига ҳам миннатдорчилик билдирди.
“Жуда сифатли рақобат бўлди. Футболчиларимни табриклайман. “Башакшеҳир”нинг доим мақсади бўлади. Мен ҳам шу кураш ичида бўлишни истайман. Европа масаласи ҳозир ўз қўлимизда эмас, аммо умид қиламанки, “Трабзонспор” ғалаба қозонади. Биз ўз вазифамизни бажардик. Агар ушбу ўрин бизга Европа йўлланмасини олиб келса, хурсанд бўламиз”, — дея қўшимча қилди Шаҳин.

Фикрлар